Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Чехия мудофаа соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Чехия элчиси Вацлав Йилек билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқот чоғида икки томонлама муносабатларга оид масалалар ва яқин келажакда режалаштирилган қўшма тадбирлар муҳокама қилинди.
Томонлар 2023 йил биринчи ярмида сиёсий маслаҳатлашувлар навбатдаги раунди ва Иқтисодий, саноат ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия 9-йиғилишини тайёрлаш бўйича келишувга эришди.
Томонлар ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлигини қайд этди.
Учрашув натижасида турли йўналишларда, жумладан, спорт, оммавий ахборот воситалари ва мудофаа соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.