Ўзбекистон | 15:34 / 19.10.2022
12077
2 дақиқада ўқилади

М-39 халқаро автомобил йўлининг Булунғур туманидан ўтган қисмини сел босди

“Ўзгидромет” маълумотларига кўра, 18 ва 19 октябр кунлари оралиғида Самарқанд вилоятида сутка давомида 36 миллиметргача ёмғир ёғиб ўтган ва бу Булунғур туманида сел оқишига сабаб бўлган.

Фото: Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда  М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Самарқанд вилояти Булунғур туманидан ўтган қисмида сел оқаётгани ва бу ердан ўтаётган машиналарнинг секин ҳаракатланётгани, айримлари эса йўл-транспорт ҳодисасига учрагани тасвирланган видео тарқалди.

М-39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ва Самарқанд вилояти Булунғур туманидан ўтган қисмида тез-тез сел ҳодисаси кузатилиб туради.

Жумладан, жорий йил баҳор ойларида ёғингарчиликлар вақтида йўлнинг Ғаллаорол ва Булунғур туманларидан ўтган турли қисмларида сел оқиб, йўлни сув босган эди.

“Ўзгидромет”нинг хабар беришича, 18 ва 19 октябр кунлари оралиғида Самарқанд вилоятида сутка давомида 36 миллиметргача ёмғир ёғиб ўтган. Мазкур кўрсаткич “Дағбит” кузатув станциясида рўйхатга олинган. Самарқанд шаҳрида кўрсаткич 20 миллиметрга тенг бўлган.

Ўтган сутка давомида энг кўп миқдордаги ёғингарчилик Жиззахнинг тоғли ҳудудларида жойлашган “Бахмал” (35 миллимнтр) ҳамда Қашқадарёнинг “Кўл” (77 миллиметр) кузатув станцияларида қайд этилган.

Мавзуга оид