Жаҳон | 17:52 / 22.10.2022
36849
6 дақиқада ўқилади

Херсондан қочаётган одамлар, Донбассда шиддатли жанглар. Уруш суратлари

Херсондан аҳолини олиб кетиш давом этмоқда — улар аввалига Днепрнинг чап соҳилига ўтказилмоқда, кейин эса Украинанинг аннексия қилинган бошқа ҳудудларига ёки Россия шаҳарларига йўл олишлари мумкин. 21 октябр куни областнинг Россия томонидан тайинланган маъмурияти Украина қуролли кучларининг Днепр орқали кечувга ракета зарбаси бергани ва бунинг оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Донецк областининг Новоазовск шаҳрида «ДХР»дан сафарбар қилиниб, асир тушган ва асирлар алмашинуви доирасида қайтарилган ҳарбий хизматчилар ўз қариндошлари билан учрашишди. Россия ва Украина ўртасида асирлар алмашуви 17 октябр куни ўтказилганди. Запорижжя яна Россия томонидан ракета зарбаларига учради. Украинанинг фронт чизиғига яқин бўлган бошқа шаҳарларидаги одамлар ҳам тўхтовсиз зарбалар остида яшамоқда.

Қуйида 21 октябр, урушнинг 240-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Аннексия қилинган «ДХР»да ҳарбий асирликдан қайтганлар

17 октябр куни Украина ва Россия ўртасида йирик асирлар алмашуви бўлиб ўтди. Украинага, Зеленскийнинг офиси раҳбари Андрей Ермакнинг сўзларига кўра, 108 нафар аёл қайтган (шундан 37 киши «Азовстал»да асир тушган). Россия 80 нафар денгизчи ва 30 нафар ҳарбий хизматчисини қайтариб олган. Улар орасида аннексия қилинган «ДХР» ва «ЛХР»да яшовчилар ҳам бор. Асирликдан қайтгач, улар бир муддат шифохонада даволанишди ва эндигина ўз яқинлари билан кўришишди.
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Донецк областининг Новоазовск шаҳрида ҳарбий асирликдан қайтганларнинг қариндошлари билан учрашуви
Alessandro Guerra / EPA / Scanpix / LETA
Новоазовск шаҳри маъмурияти биносида асирликдан қайтган ҳарбий хизматчилар ўз яқинлари билан кўришмоқда
Валерий Шарифулин / ТАСС
Аннексия қилинган «ДХР»дан бўлган собиқ ҳарбий асир
Валерий Шарифулин / ТАСС

Каховка ГЭС тўғони ва Херсоннинг космосдан кўриниши

Днепр дарёсининг қуйи оқимидаги Херсоннинг сунъий йўлдошдан кўриниши (тасвирда чапда жойлашган). Оқимнинг юқорироқ қисмида — Каховка ГЭС жойлашган (суратда ўнгда). Украина мудофаа вазирлиги Разведка бош бошқармаси Россия украин ҳарбийлари тезкорлик билан ҳаракатланишини кутиб, Каховка ГЭСни вайрон қилишни режалаштираётгани ҳақида маълум қилган. Унга кўра, россияликлар тўғонни апрел ойидаёқ миналаб қўйишган. Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти ҳам Россия Каховка ГЭСни портлатиш ва бунда Киевни айблашни режалаштираётгани ҳақида маълум қилган.
European Union / Copernicus Sentinel-2 L2A / Reuters / Scanpix / LETA

Херсон области аҳолиси олиб кетилиши 

Октябр ўрталарида Херсон областининг Россия томонидан тайинланган маъмурияти Украина армиясининг қарши ҳужуми бошлангани ва одамларни олиб кетиш зарурлиги ҳақида маълум қилди. «Губернатор вазифасини вақтинча бажарувчи» Владимир Сальдонинг сўзларига кўра, 50–60 минг киши эвакуация қилиниши кўзда тутилган
EPA / Scanpix / LETA
Херсондан олиб чиқилган одамлар Қрим шимолидаги Жанкўй шаҳридаги темирйўл станциясида. Жанкўйда улар учун вақтинча жойлаштириш пунктлари ташкил этилган.
Alexey Pavlishak / Reuters / Scanpix / LETA
Днепр дарёсининг чап соҳилида ҳам Херсондан олиб келинаётганлар учун вақтинча жойлаштириш марказлари очилган. Аннексия қилинган област маъмурияти 20 октябр куни кечқурун Украина қўшини кечув йўлига ракета зарбаси йўллаганини маълум қилди. Уларнинг маълумотига кўра, бу ҳужум оқибатида камида тўрт киши, жумладан икки журналист ҳалок бўлган. Украина қуролли кучлари зарба йўлланганини тасдиқлади, аммо бунинг натижасида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлганини рад этди.
AP / Scanpix / LETA
Херсон области аҳолисига Россия ҳудудларига кетиш таклиф этилмоқда. РФ ҳукумати бундай танлов қилганларга квартиралар учун сертификатлар ваъда қилмоқда. Краснодар ўлкаси маъмуриятига кўра, ҳудудга 3,2 мингдан ортиқ киши келган. Уларнинг аксари Анападаги санаторияларга жойлаштирилган.
Николай Хижняк / ТАСС

Атрофида ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган Лиман ва Бахмут 

Донецк областидаги вайронага айланган Лиман. Шаҳар 1 октябр куни украин ҳарбийлари томонидан озод этилганди
Carl Court / Getty Images
Лимандаги кўп квартирали уй ертўласидаги киши, шаҳар учун Украина қуролли кучлари ва Россия қўшинлари ўртасидаги жанглар давом этмоқда
Carl Court / Getty Images
Донецк областидаги Бахмут шаҳри бир неча ойдан буён россиялик ҳарбийлар томондан қамал қилинмоқда. Унинг аҳолиси ичимлик суви ва электрсиз, доимий зарбалар таҳдиди остида яшамоқда. Суратда: ракета келиб тушган бинодаги вайронгарчиликка қараб турган киши.
Carl Court / Getty Images
Бахмутда Россия томонидан йўлланган ракета зарбасидан шикастланган футбол ўйингоҳи
Carl Court / Getty Images

Олдинги чизиқдаги украина ҳарбий хизматчилари

 

Украиналик ҳарбийлар миномётдан россияликларнинг Бахмут атрофидаги позицияларини ўққа тутмоқда
LIBKOS / AP / Scanpix / LETA

 

Миколайив областидаги украиналик ҳарбий. Бу Херсон билан чегарадош бўлган ҳудуд, у ерда украинлар қарши ҳужум амалга оширмоқда
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Миколайив областидаги украин ҳарбийлари
Миколайив областидаги украин ҳарбийлари
Миколайив областидаги фронт чизиғида украиналик ҳарбий хизматчи
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA

Запорижжя ўққа тутилиши оқибатлари 

Запорижжя шаҳри 21 октябр куни яна бир бор россияликлар ракета ҳужумига учради. Суратда: россияликлар ракетаси парчаси юкланган юк машинаси ёнидаги эркак.
Leo Correa / AP / Scanpix / LETA
Запорижжяга ҳужум оқибатида беш киши жабрланган. Маҳаллий расмийлар турар жой биноси шикастланганини хабар қилишган. Суратда зарба келиб тушган квартиралардан бирининг кўриниши.
Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид