Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда иккита Lacetti иштирокидаги ЙТҲда улардан бири ёниб кетди
Ҳодиса А-380 Ғузор -Бухоро-Некус-Бейнов автомобил йўлининг Муборак туманидан ўтган қисмида содир бўлган. Қурбонлар йўқ, икки киши шифохонага ётқизилган. Бундан икки ой олдан худди шу йўлда Spark ва Gentra тўқнашиши оқибатида машиналар салонида бўлган 8 киши ёниб кетганди.
Бугун, 2022 йил 26 октябр куни соат 11:20 ларда, А-380 Ғузор -Бухоро-Некус-Бейнов халқаро автомобил йўлининг Муборак тумани ҳудудидан ўтган 108-километрида иккита Lacetti иштирокида йўл-транспорти ҳодисаси содир бўлди.
Қашқадарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Қарши-Муборак йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи Т.Д. бошқарувида бўлган Lacetti Муборак газни қайта ишлаш заводи рўпарасида қарама-қарши йўналишига чиқиб, рўпарасидан келаётган, ҳайдовчи Т.Т. бошқарувида бўлган бошқа бир Lacetti машинасининг йўлига чиқиб кетган ва у билан тўқнашган.
Оқибатда, Т.Т. бошқарувида бўлган бошқа бир Lacetti машинасида қисқа туташув содир бўлиб, машина ёниб кетган. Унинг салонида бўлган икки нафар йўловчи тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Муборак туман ИИБ тергов бўлими томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, 2022 йил 15 август куни А-380 Ғузор -Бухоро-Некус-Бейнов халқаро автомобил йўлининг Муборак тумани ҳудудидан ўтган қисмида Spark ва Gentra машиналари ўзаро тўқнашиб ёниб кетганди. Тўқнашув оқибатида ҳар иккала машина ҳамда уларда бўлган 8 киши ёниб кетганди.
Мавзуга оид
17:18 / 08.06.2026
Қашқадарёдаги портлашда 6 киши ҳалок бўлган
15:27 / 08.06.2026
Қашқадарёда газ қуйиш шохобчасида портлаш рўй берди
10:33 / 25.05.2026
Қашқадарёда иккита Nexia ва юк машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди
15:09 / 24.05.2026