Ўзбекистон | 09:12 / 12.11.2022
3852
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида Швейцария кунлари бўлиб ўтади

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Швейцария элчиси Константин Оболенский билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон-Швейцария муносабатларини янада ривожлантириш масалалари, режалаштирилаётган қўшма тадбирлар, шунингдек, икки давлат ўртасида ишлаб чиқилаётган келишувлар лойиҳалари муҳокама қилинди.

Ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар 17-19 ноябрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон ишбилармон доиралари ва Швейцария компаниялари вакиллари иштирокида ўтказиладиган Швейцария кунларига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Учрашув якунлари бўйича турли йўналишларда, хусусан, парламентлараро ҳамкорлик ва сармоя киритиш соҳасида алоқаларни кенгайтириш бўйича келишувга эришилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид