Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2022. Швейцария Камерунни мағлуб этиб, турнирни ғалаба билан бошлади
ЖЧ-2022 G гуруҳи 1-тури доирасидаги Швейцария ва Камерун ўртасидаги баҳс якунига етди.
Учрашувнинг 48-дақиқасида асли камерунлик Эмболо томонидан Камерун дарвозасига киритилган гол Швейцарияга мусобақани ғалаба билан бошлаш имкониятини берди – 1:0. Бу гол Брелнинг ЖЧлардаги илк голи бўлди.
Шу тариқа, Мурат Якин мураббийлигидаги Швейцария гуруҳда 3 очко билан пешқадамга айланди. Иккинчи ўйин бугун, 24 ноябрь оқшомида Бразилия ва Сербия ўртасида бўлиб ўтади.
ЖЧ-2022. G гуруҳи. 1-тур
Швейцария – Камерун 1:0
Гол: 1:0 – 48 Эмболо.
Швейцария – Зоммер, Видмер, Эльведи, Аканджи, Родригес, Шақири (Окафор, 72), Жака, Фройлер, Соу (Фрай, 71), Варгас (Ридер, 81), Эмболо (Сеферович, 72).
Камерун – Онана, Фэ, Нкулу, Кастеллетто, Толо, Замбо-Ангисса, Гвет, Онгла (Ондуа, 68), Шупо-Мотинг (Абубакар, 74), Токо-Экамби (Нкуду, 74), Мбемо (Нгамале, 81).
Огоҳлантиришлар: Фэ (36), Эльведи (64), Аканжи (83).
Мавзуга оид
20:20 / 14.06.2026
Швейцарияда референдум: мамлакат аҳолиси сонини чеклаш таклифи рад этилди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
21:21 / 03.06.2026