Жамият | 16:48 / 25.11.2022
12103
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада эр аёлининг бошига болта билан уриб оғир тан жароҳати етказди

Фарғонада 38 ёшли эркак турмуш ўртоғига хўжалик болтаси билан оғир тан жароҳати етказди. Бу ҳақида Kun.uz'га Бош прокуратура ахборот хизмати хабар берди.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг Kun.uz'га маълум қилишича, 1984 йилдан туғилган А.Қ. хотинининг бош қисмига болта билан оғир тан жароҳати етказган.

“21 ноябр куни соат 16:30 атрофида Фарғона вилояти Бувайда тумани Турк маҳалласида истиқомат қилувчи 38 ёшли А.Қ. оилавий келишмовчилик туфайли турмуш ўртоғи билан жанжаллашиб, вояга етмаган фарзанди кўз ўнгида аёлнинг бош соҳасига хўжалик болтаси билан бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган” дейилади хабарда.

38 ёшли аёл Н.Қ. олган оғир тан жароҳати оқибатида шифохонага ётқизилган.

Аввалроқ, Жиззах вилоятида маст эркак хотинини дўппослаган ва оқибатда аёл оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган эди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти