Ўзбекистон | 08:24 / 19.12.2022
4805
1 дақиқада ўқилади

Инчҳон ва Фарғона ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади

Фото: Dunyo

Ўзбекистон элчихонаси томонидан Корея-Ўзбекистон ишбилармонлар ассоциацияси билан биргаликда Инчҳон шаҳри вице-мэри Ли Хен Сук бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташрифи ташкил қилиняпти, деб хабар берди «Дунё».

Ташриф давомида Инчҳон шаҳри маъмурияти вакиллари Фарғона вилояти ҳокимлиги билан дўстона муносабатлар тўғрисида шартнома имзолашни режалаштирмоқда. Унда ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича турли жиҳатлар, Инчҳон шаҳри ва Фарғона вилояти ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳам назарда тутилган.

Жанубий Корея делегацияси мамлакатлар ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилгани 30 йиллиги муносабати билан Eurasia Networks Group компанияси кўмагида Ўзбекистонда истиқомат қилаётган корейс диаспораси 85 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган Корея эстрада оркестри Ўзбекистондаги концертида қатнашади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид