Жаҳон | 22:18 / 19.12.2022
10614
2 дақиқада ўқилади

ЕИ Россия гази нархининг юқори чегарасини келишиб олди 

Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия гази нархининг юқори чегарасини 180 евро (1 МВт·с) миқдорида белгилашни келишиб олишди. 

Фото: Getty Images

Юқори чегара 15 февралдан бошлаб, газ нархи 180 еврога етган тақдирда жорий этилади. Ҳужжатга кўра, дастлаб газ нархининг юқори чегараси биржадан ташқари операцияларга татбиқ этилмайди. 

15 декабр куни Европа Иттифоқи саммитида газ нархининг юқори чегараси бўйича келишувга эришилмаган эди. Унда 275 евро нарх таклиф этилди, бироқ Европа Иттифоқида раислик қилаётган Чехия ҳукумати уни 188 еврога туширишни таклиф қилди. 19 декабр куни ўтказилган йиғилишда газ нархининг юқори чегараси 180 евро миқдорида бўлиши келишиб олинди. 

Европа Комиссияси режасига кўра, агар Амстердам фонд биржасида газ нархи камида икки ҳафта давомида 1 МВт·соат учун 275 евродан (1000 куб метр учун тахминан 3000 доллар) ошса, чеклов кучга киради. Суюлтирилган табиий газ нархи билан фарқ камида ўн кун давомида 58 евродан ошиши керак. 

Аввалроқ, Европа Иттифоқи Россия нефти нархининг юқори чегараси 1 баррел учун 60 доллар миқдорида бўлишини келишиб олган эди.

Мавзуга оид