Йўловчилар: Тошкентда автобуслар интервали ҳақиқатан ҳам қисқарди
Президент томонидан жамоат транспортидаги муаммолар танқид қилинганидан сўнг транспорт вазири ва бошқа мансабдорлар ҳам автобусларда кўриниш бера бошлади. Пойтахтдаги автосаройлар ИИВ, ФВВ ва Миллий гвардияга бириктирилгани, бунинг натижасида автобуслар қатнови “жонланиб”, оралиқ интервал икки баробарга қисқаргани ҳақида хабарлар тарқалди. Kun.uz йўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлган бир нечта йўналишларга чиқиб, ҳақиқий ҳолатни яна бир бор ўрганди.
1 ҳафта илгари жамоат транспортлари билан боғлиқ ҳолатни ўрганганимизда пойтахтликлар бу борада эътирозларга тўла фикрларни билдиришган эди.
“Изза даҳаси ва Тошкент МУМ автошоҳбекати йўналишида қатнайдиган 13-автобусни соатлаб кутаверган йўловчилар чарчашди. Наҳотки автобусни кўпайтиришнинг имкони бўлмаса? Қачонгача йўловчилар автобуснинг қораси кўринармикан, дея йўлга термулиб ўтиришади? Йўловчилар 13-автобусни камида 40-50 дақиқа, гоҳида бир соат кутадиган бўлишганидан норози. Бу норозиликка ким барҳам беради?! Мутасаддилардан жавоб кутамиз!” – деб бир ой муқаддам ёзган эди ижтимоий тармоқ фаоли Хонбиби Ҳиммат қизи ўзининг Facebook саҳифасида.
Шу сабабли мазкур йўналишдаги вазият қанчалик яхшиланганини текшириб кўришга қарор қилдик. Йўловчиларнинг сўзларига кўра, илгари соатлаб кутилган 13-сонли автобус сўнгги бир ҳафта ичида жуда қисқа интервал билан ҳаракатланяпти. Йўналишга янги қўйилган автобусларнинг бирида ҳайдовчилик қилаётган Ўктам Ҳошимов автобуслар сони аввалгидан 5-6 тага кўпайтирилганини маълум қилди.
Бундан ташқари, аввалги репортаж давомида эътирозларга сабаб бўлган 37-сонли ҳамда 55-сонли йўналишдан фойдаланадиган йўловчиларнинг фикрлари билан ҳам қизиқдик. Kun.uz’га интервью берганлар ҳар икки йўналишда автобуслар қатнови жонланганини таъкидлашди.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида жамоат транспорти билан боғлиқ вазиятга эътибор қаратиб, Наврўз байрамигача республикага 2000 та автобус олиб келинишини айтган, бу орқали 300 та маҳалладаги 1 миллион аҳолининг узоғи яқин бўлишини таъкидлаганди.
Мавзуга оид
17:02
Тошкентда 4 млн дона пиротехника буюмлари йўқ қилинди
15:28
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024