Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко йил бошидан буён саккизинчи марта Россияга борди
Беларус президенти Александр Лукашенко яна Россияга борди. У 5 кун аввал Минскга россиялик ҳамкасби Путин билан учрашган эди.
Фото: «Белта» ахборот агентлиги.
Бу гал Лукашенко Путиннинг таклифига биноан Москва яқинидаги космонавтларни тайёрловчи Юлдузлар шаҳарчасига борган. У ерда айни дамда беларуслик космосга учишга даъвогарлар машғулот ўтказмоқда.
Лукашенко шаҳарчага сафари давомида беларуслик космонавтлар билан гаплашди, Юрий Гагариннинг хизмат машинасини томоша қилди. 26-27 декабр куни Беларус президенти Лукашенко Санкт-Петербург шаҳрида Путиннинг ташаббуси билан ташкил этилаётган МДҲ давлатлари норасмий саммитида ҳам иштирок этади.
Лукашенко 2022 йил давомида саккизинчи марта Россияга борди. 5 кун аввал Лукашенко ва Путин Минскда учрашган эди. Ўшанда Россия президенти Путин 3 йил ичида илк марта Беларусга ташриф буюрганди. Ғарб ОАВлари ўша учрашувда Путин Лукашенкони Украинадаги урушга фаол қўшилишга кўндиришга уриниб кўргани, аммо буни уддалай олмагани ҳақида ёзганди.
Мавзуга оид
21:24 / 27.11.2025
Лукашенко собиқ президент Бакиевни Қирғизистонга бермаслигини айтди
15:36 / 27.11.2025
Вашингтон Минскдан 100 дан ортиқ сиёсий маҳбусни қўйиб юборишни талаб қилмоқда
22:24 / 10.11.2025
Лукашенко мобил телефонсиз қандай яшаш мумкинлигини айтди
22:49 / 04.11.2025