Ўзбекистон | 17:39 / 26.12.2022
6831
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Озарбойжонда автомобил ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқчи 

Ўзбекистон Озарбойжон билан ҳамкорликда 700 миллион доллардан ортиқ бўлган 5 та йирик лойиҳанинг молиявий-техникавий жиҳатларини ишлаб чиқади. Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz сўровига жавобан, булар қандай лойиҳалар экани ҳақида маълумот берди. Уларнинг орасида Озарбойжонда автомобиль ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам бор. 

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

24 декабрь куни Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Озарбойжонга ташрифи доирасида инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Озарбойжон иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов ўртасида музокаралар бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Музокараларда Ўзбекистон-Озарбойжон Инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича қўшма ишларни жадаллаштириш муҳокама қилинган.  

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

“Шунингдек, умумий қиймати 700 миллион доллардан ортиқ бўлган 5 та йирик лойиҳанинг молиявий-техникавий жиҳатларини ишлаб чиқишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди. Мазкур йўналишларда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш бўйича Ишчи гуруҳ тузишга келишилди”, – дейилади расмий хабарда. 

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Вазирлик матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Озарбойжонда автомобил ишлаб чиқаришни кенгайтириш, тўқимачилик кластерини яратиш, ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари амалга оширилади. 

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Ўзбекистонда эса пектин ишлаб чиқариш, йирик шаклли пўлат прокат ишлаб чиқариш,  полиакрилонитрил ва углерод толаси, био-оқсил ишлаб чиқариш лойиҳаларини ишга тушириш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Вазирлик масъулининг қўшимча қилишича, лойиҳаларнинг қиймати ҳали маълум эмас. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ЖСТга киришини тезлаштириш учун барча аъзо давлатлар билан музокара ўтказиши маълум қилинганди

Мавзуга оид