Жаҳон | 23:39 / 27.12.2022
19850
1 дақиқада ўқилади

Европада газ нархи пасайди ва урушдан олдинги даврга қайтди

Лондон биржасида 1000 куб метр газ учун 850 доллар берилмоқда. Бу 22 февралдан бери илк марта юз берди. 

Фото: AP

Лондон ICE биржасида газ нархи 6,6 фоизга тушиб кетди ва 1000 куб метр учун 850 доллардан пасайди. Бу Россиянинг Украинага босқини бошланган пайтдан бошлаб энг паст қиймат ҳисобланади. Сўнгги марта бундай нарх 22 феврал куни кузатилган эди. 

27 декабр кунига газ нархи 1000 куб метр учун 848 долларни ёки МВт·соат учун 77 еврони ташкил қилмоқда. 

Аввалроқ, Европа Иттифоқи уй хўжаликлари ва корхоналарини газ нархининг ошишидан ҳимоя қилиш учун унинг максимал айирбошлаш нархини МВт·соат учун 180 евро, минг куб метр учун тахминан 2 минг доллар миқдорида белгилашга келишиб олган эди. Чора 15 февралдан кучга киради ва муайян шартлар остида амал қилади. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид