Ўзбекистон | 09:36 / 11.01.2023
2734
1 дақиқада ўқилади

Хорижий медиагигантлар Ўзбекистонда қарийб 45 млрд сўм солиқ тўлади

2022 йил 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 40 та хорижий компания рўйхатга олинган.

Фото: Kun.uz

Давлат солиқ қўмитаси маълумотига кўра, 2 йил ичида уларнинг сони икки баробарга ошган.

11 ой давомида мазкур хорижий компаниялар томонидан 44,8 миллиард сўм солиқ тўланган, бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп.

Тўланган солиқларнинг 98 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компания ҳиссасига тўғри келади:

  • Meta - 18,6 миллиард сўм;
  • Google - 14,8 миллиард сўм;
  • Apple - 6,2 миллиард сўм;
  • Вooking.соm - 1,4 миллиард сўм;
  • Netflix - 867,7 миллион сўм;
  • Xsolla - 798,1 миллион сўм;
  • Yandex - 445,5 миллион сўм;
  • Paddlе.сom - 404,2 миллион сўм;
  • LinkedIn - 234,1 миллион сўм;
  • Adobe Systems - 180,3 миллион сўм.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид