Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондонда Ўзбекистон-Британия савдо ва саноат кенгаши мажлиси ўтказилади
Буюк Британия Халқаро савдо вазирлиги бош директори Эндрю Митчелл ва Ўзбекистон элчиси Саид Рустамов музокаралари бўлиб ўтди.
“Дунё” хабарига кўра, Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги юқори даражадаги ва институционал мулоқотни янада ривожлантириш, савдо, инвестиция ва молия соҳаларидаги ҳамкорлик бўйича янги имкониятларни кенгайтиришга қаратилган қатор чора-тадбирларни амалга ошириш мақсад қилинган.
Эндрю Митчелл Ўзбекистонда савдо-иқтисодий, инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, экспорт бозорларини диверсификация қилиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига баҳо берар экан, икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасида улкан имкониятлар мавжудлигини қайд этди.
Музокаралар давомида Ўзбекистон-Британия савдо ва саноат кенгаши навбатдаги мажлисини жорий йилда Лондон шаҳрида ўтказиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор ташрифлар ва тақдимот тадбирларини ташкил этиш бўйича келишувларга эришилди.
Мавзуга оид
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
08:16 / 02.06.2026
Топ-10: дунё савдосида энг катта улушга эга давлатлар
12:25 / 22.05.2026
IPO нима ва UzNIF акцияларини қандай сотиб олиш мумкин?
21:22 / 18.05.2026