Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Эрон янги халқаро транспорт йўлакларини ривожлантиради
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Бахтиёр Саидов Эрон элчиси Ҳамид Найрободий билан музокаралар ўтказди.
Икки томонлама даражадаги ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги режалаштирилган мулоқотлар жадвали юзасидан фикр алмашилди.
Афғонистон масаласида Ўзбекистон ва Эроннинг позициялари яқинлиги қайд этилди.
Томонларнинг савдо-иқтисодий йўналишдаги қўшма лойиҳаларни илгари суришга тайёрлиги тасдиқланди.
Транспорт соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, жумладан, икки мамлакат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда янги халқаро транспорт йўлакларини ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.