Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ЯИМ 80 млрд доллардан ошди
2022 йилда Ўзбекистон иқтисодиёти 5,7 фоизга ўсди; жон бошига ЯИМ 2 255 долларга (+3,5 фоиз) етди, дея маълум қилди Статистика агентлиги.
Фото: Kun.uz
2022 йилда Ўзбекистон Республикасининг ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 888,34 трлн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
2022 йилда АҚШ долларининг сўмга нисбатан ўртача расмий курси 11 051,2 сўмга тенг бўлди. Шунга кўра, мазкур курс бўйича ҳисобланган ЯИМ ҳажми 80 млрд 384 млн долларни ташкил этди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2022 йилда 5,7 фоизга ўсган.

Ўтган йили аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 24,9 млн сўм ёки 2 255 долларга етган. Бунда, йил давомидаги доимий аҳоли сони ўртача 35 млн 648 минг киши деб олинган.
Аҳоли жон бошига ЯИМнинг ўсиши 2021 йилга нисбатан 3,5 фоиз бўлган.
Мавзуга оид
13:30 / 11.12.2025
Янги уйлар сони бўйича Наманган, Тошкент ва Сурхондарё етакчилик қилмоқда
14:40 / 10.12.2025
Статистика: Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми хусусий ҳовлиларга эга
12:08 / 10.12.2025
Ташиш ва сақлаш соҳасига инвестиция оқими барқарор ўсмоқда
16:07 / 09.12.2025