Жаҳон | 11:36 / 11.02.2023
11480
2 дақиқада ўқилади

Россия нарх чегарасига жавобан нефть қазиб олишни қисқартиради

Нефть қазиб олишнинг кунига 500 минг баррелга қисқариши «бозор муносабатларини тиклаш» учун мўлжалланган, деди Россия бош вазири ўринбосари Александр Новак.

Фото: Depositphotos

Ғарб давлатларининг Украинадаги уруш туфайли нефть нархини чеклашига жавобан Россия март ойида нефть ишлаб чиқаришни кунига 500 минг баррелга қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда 10 февраль, жума куни бош вазир ўринбосари Александр Новак журналистларга маълум қилди.

«Бугунги кунда биз ишлаб чиқарилган нефтнинг бутун ҳажмини тўлиқ сотмоқдамиз, аммо, аввалроқ айтиб ўтилганидек, нефтни тўғридан тўғри ёки билвосита «нархнинг юқори чегараси» тамойилларига амал қилганларга сотмаймиз», - дея Россия ахборот агентликлари Новакдан иқтибос келтиради. Шу муносабат билан Россия бозор муносабатларини тиклашга ёрдам бериш учун март ойида ишлаб чиқаришни ихтиёрий равишда 500 минг баррелга қисқартиради.

Новакнинг сўзларига кўра, Россияда нефть қазиб олишни қисқартириш қарори халқаро ҳамкорлар билан маслаҳатлашмасдан, ихтиёрий равишда қабул қилинган. Шу билан бирга, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларнинг Москва март ойидаги режаларини шериклари билан муҳокама қилдими, деган саволига жавоб берар экан, «ОПEК+ гуруҳининг бир қатор иштирокчилари билан суҳбат бўлди», деди.

Новакнинг баёнотидан кейин нефть нархи 2 фоиздан кўпроққа кўтарилди. Жума куни Москва вақти билан соат 15:00 да Лондоннинг ICE биржасида Brent маркали нефтнинг апрель фьючерслари нархи бир баррель учун 86,38 долларни ташкил этди, бу аввалги сессия ёпилиш нархидан 2,2 фоизга юқори. Нью-Йорк товар биржасининг (NYMEX) электрон савдоларида WTI нефтининг март фьючерслари ҳам шу вақтга келиб 2,2 фоизга ошиб, бир баррели учун 79,78 долларни ташкил қилди.

5 декабрдан бошлаб Европа Иттифоқи, G7 ("Катта еттилик") мамлакатлари ва Австралия томонидан жорий қилинган Россия нефтининг баррелига 60 доллар даражасидаги нарх чегараси кучга кирди. 5 февралдан Россиядан нефть маҳсулотлари нархини чеклаш ҳам кучга кирди - хомашё турига қараб бир баррель учун 45 ва 100 доллар даражасида.

Мавзуга оид

Эълонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

“Навоийуран” давлат корхонаси ESG рейтингини қўлга киритди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди