13:41 / 24.02.2023
8545

Масжид таҳоратхонасидаги ўғрилик бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳридаги Минор жоме масжиди таҳоратхонасида ўғирлаб кетилган ҳамёнда жабрланувчининг 170 минг сўм пули ҳамда шахсий ҳужжатлари бўлган.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

21 феврал куни Тошкент шаҳридаги Минор жоме масжиди таҳоратхонасида ўғрилик содир этилгани хабар қилинганди. Тошкент шаҳар ИИББ содир этилган ўғрилик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилганлигини маълум қилди.

Таъкидланишича, 21 феврал куни соат тахминан 12:50 ларда 1979 йилда туғилган Ш.М. Юнусобод туманидаги Минор масжидида кийим илгичида турган, 1998 йилда туғилган И.Д.га тегишли бўлган куртка чўнтагидан ҳамённи олиб, воқеа жойидан яширинган. Ҳамёнда И.Д.нинг шахсий ҳужжатлари ҳамда 170 минг сўм пули бўлган.

Ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ишлари давом эттирилмоқда.

Top