Ўзбекистон | 11:54 / 28.02.2023
6071
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда IT ҳамжамияти ташкил этилади

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида IT Park’нинг янги лойиҳаси — Ўзбекистон IT ҳамжамияти ташкил этилади.

Фото: Shutterstock

Ҳамжамият аъзолари IT соҳасидаги қизиқарли маълумотларни топишлари, билим ва тажриба алмашиши, карьера қуриш, лойиҳа учун жамоа топиш, ғояларни муҳокама қилиш, ёрдам олиш ва ҳатто ментор топишлари ҳам мумкин.

Маълумот учун, ўтган йилда IT резидентлари 5 триллион сўмлик хизматлар кўрсатган (2021 йилда 2,5 триллион сўм), 140 миллион долларлик хизматларни экспорт қилган (2021 йилда 50 миллион доллар). 

Шу билан бирга, мавжуд 715 та давлат хизматидан 370 таси рақамли платформага ўтказилиб, бу хизматлардан ўтган йили 12 миллион аҳоли фойдаланган (2021 йилда 9 миллион бўлган).

Аввалроқ, Ўзбекистонда IT хизматлар экспорти келгусида 1 миллиард долларга етказилиши маълум қилинганди.

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
#IT
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид