Mittivine асосчиси Фарҳод Маннопов вафот этди
Mittivine юмористик лойиҳаси асосчиси, таниқли блогер Фарҳод Маннопов 27 ёшида вафот этди.

Фото: SUBYEKTIV
Kun.uz марҳумнинг дўстларидан олган маълумотга кўра, у жарроҳлик амалиётидан кейин, 5 мартга ўтар кечаси вафот этган.
Бир неча кун олдин у бассейнда сузиш жараёнида бурнини синдириб олганди. Шундан сўнг операция қилинган, аммо комага тушиб қолиб, ўзига келмаган.
Instagram'да 1,1 млн обуначиси бўлган Фарҳод Маннопов ўзининг самимий вайнлари билан кўплаб инсонларга кулги улашган, обуначилари меҳрини қозонган эди.
Таҳририят марҳумнинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
UPD. Маълум бўлишича, Фарҳод Маннопов Чилонзор туманидаги Star Med хусусий клиникасида операция қилинган.
Ҳолат бўйича текширув ўтказган Чилонзор тумани прокуратураси Жиноят кодексининг 116-моддаси 4-қисми «а» банди билан (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик одамларнинг ҳалок бўлишига олиб келиши) жиноят иши қўзғатди.
Kun.uz суҳбатлашган прокуратура катта терговчиси Star Med клиникасида бошқа ўлим ҳолатлари ҳам кузатилганини инкор этмади. “Тергов сири бўлгани сабабли бу ҳақда маълумот бера олмаймиз. Тергов якуни бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, деди терговчи Отабек Бекиев.
Марҳумнинг вафоти юзасидан судга оид тиббий экспертиза тайинланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларнинг ҳаракати юзасидан хизмат текширувлари ўтказмоқда.
Тавсия этамиз
Тошкентда йўл ўртасидаги биринчи тезюрар йўлак қурилиши бошланади
Ўзбекистон | 19:08 / 13.05.2025
1 июндан Ўзбекистон ва Хитой ўртасида 30 кунлик визасиз режим кучга киради
Ўзбекистон | 17:29 / 13.05.2025
Ўзбекистонликлар энг кўп Green Card ютганлар орасида 1-ўринни эгаллади
Жаҳон | 22:24 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Британияда 38 йил қамоқда ноҳақ ўтирган эркак оқланди
Жаҳон | 19:33
-
Давлат хавфсизлик хизматининг колл-маркази ишга туширилди
Ўзбекистон | 19:09
-
Президент мактабларининг PISA'даги иштироки умумий натижаларга катта таъсир қилмайди – Андреас Шляйхер
Ўзбекистон | 19:07
-
SAMMET Бухорода металл маҳсулотлари омборхонасини очди — қурилиш соҳаси учун янги қулайликлар
Ўзбекистон | 19:00
Мавзуга оид

18:33 / 29.11.2024
Блогер Фарҳод Манноповнинг вафотида икки шифокор айбли деб топилди

20:10 / 24.10.2023
Фарҳод Маннопов ўлими билан боғлиқ суд жараёни ОАВ орқали ёритилмайдиган бўлди

17:42 / 27.09.2023
Фарҳод Манноповнинг вафоти билан боғлиқ жиноят иши судга оширилди

10:18 / 03.06.2023