Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Гуржистон мухолифати янги норозилик намойишларига чиқишга чақирди
Гуржистон мухолифати парламент томонидан биринчи ўқишда қабул қилинган «чет эл агентлари» ҳақидаги қонунга қарши. Бир кун аввал Тбилисида минглаб одамларнинг норозилик акцияси бўлиб ўтди ва у полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди.
Гуржистон мухолифати «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун қабул қилинишига қарши янги норозилик акциясини эълон қилди. Митинг 8 март, чоршанба куни тушдан кейин Тбилисидаги парламент биноси олдида бўлиб ўтади, деди мухолифатдаги «Стратегия Агмашенебели» партияси раҳбари Гиоргий Вашадзе журналистларга.
У махсус кучлар ва полицияни бир кун аввал Гуржистон пойтахти марказига кирган тинч намойишчиларга нисбатан номутаносиб куч ишлатганликда айблади. «Кўплаб намойишчилар ҳибсга олинган, улар орасида мухолифатдаги «Гирчи» партияси раҳбари Зураб Жапаридзе ҳам бор. Бир неча соатдан кейин парламент олдидаги майдонга кечагидан ҳам кўпроқ одам йиғилади», - деди у. Вашадзе «жаҳон ҳамжамияти Гуржистоннинг амалдаги расмийларини тинч акцияни тарқатиб юборгани учун албатта қоралашига» ишонч билдирди.
«Интерфакс» хабарига кўра, Тбилиси марказида мухолифат тарафдорлари ва хавфсизлик ходимлари ўртасидаги тўқнашув кечгача давом этган. Агентлик маълумотига қараганда, Гуржистон парламенти биноси олдидаги ҳудуд тўлиқ полиция ва махсус кучлар томонидан назорат қилиняпти, Руставели проспектида эса бир неча ўнлаб намойишчилар полиция кордони олдида турибди, полициячиларга яқин келганлар қўлга олиняпти, дея хабар беради агентлик.
Тбилисида оммавий норозилик намойишлари 7 март куни парламент томонидан «чет эл агентлари» ҳақидаги қонун биринчи ўқишда қабул қилинганидан кейин бошланди. Мухолифат етакчилари ўз тарафдорларини кўчага чиқишга чақирди, парламент олдидаги майдонга бир неча минг киши тўпланди. Намойиш вақтида одамлар полиция билан тўқнашган. Руставели проспектида намойишчилар полициячиларга Молотов коктейли улоқтиришди. Ёнғин сув пуркагичлар ёрдами билан ўчирилди.
Гуржистон Ички ишлар вазирлиги норозилик акцияси зўравонликка айланганини даъво қилган баёнот берди. Унинг иштирокчилари, идора маълумотларига кўра, парламентга кириш йўлларидан бирини тўсишга уринган ва «вазирлик ходимларига нисбатан зўравонлик» қўллаган. «Агар иштирокчилар полициянинг қонуний талабларига бўйсунмаса ва ҳуқуқ-тартибот ходимларига қаршилик кўрсатса, полиция қонунда белгиланган мутаносиб куч, жумладан, махсус воситаларни қўллайди», — дея ҳужжатдан иқтибос келтирган «Грузия Online» нашри.
Мавзуга оид
14:42 / 04.07.2026
Европа сари навбатдаги бекат. Шавкат Мирзиёев – Гуржистонда
13:49 / 04.07.2026
23 йиллик тарихий ташриф. Гуржистон билан алоқаларнинг яхшиланиши нега муҳим?
17:34 / 03.07.2026
Тбилисида Алишер Навоий ҳайкали очилди
14:55 / 03.07.2026