АҚШ ва Исроил биргаликда «Эрон тажовузига» қарши туришга келишиб олди
Қўшма Штатлар Эрон ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслигини яна бир бор тасдиқлади.
АҚШ Мудофаа вазирлиги раҳбари Ллойд Остин ва Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху «Эрон тажовузига» қарши туришга келишиб олди. Бу ҳақда Пентагон хабар берди.
«Икки етакчи Эроннинг минтақадаги таҳдидларини муҳокама қилди ва Эрон тажовузига қарши курашиш учун ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олди», дейилади Пентагон баёнотида.
Исроилда ўтган учрашувда Остин Қўшма Штатларнинг Эрон ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади.
Аввалроқ, Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) инспекторлари Эронинг Фордо ер ости атом заводида 83,7 фоизгача бойитилган уран зарралари топилгани ҳақида ҳисобот берган эди.
Шундан сўнг, АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс Қўшма Штатлар Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига ҳеч қачон йўл қўймаслигини айтди.
«Президент (Жо) Байден Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслиги ҳақида жиддий ва қатъий ваъда берди. Биз бунга ҳеч қачон йўл қўймаймиз», деди дипломат.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
21:25 / 22.11.2024
Россия ортидан АҚШ ҳам ядро стратегиясини ўзгартирди
19:45 / 22.11.2024
Норвегияда АҚШ элчихонаси қўриқчиси жосусликда гумонланиб қўлга олинди
14:54 / 22.11.2024