Ўзбекистон | 17:24 / 16.03.2023
3738
3 дақиқада ўқилади

Тошкентда Туркий ташкилот Табиий офатлар мониторинги маркази жойлаштирилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдан ташқари саммитида нутқ сўзлади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Давлат раҳбарининг айтишича, ташкилот давлатлари жойлашган ҳудудлар ўз географик ва геологик хусусиятларига кўра, табиий офат ва хавф-хатарлар фаол содир бўладиган макон ҳисобланади.

“Минг афсуски, сўнгги йилларда глобал иқлим ўзгаришлари бу каби вайронкор ҳодисалар кўлами ва зарарини кескин оширмоқда. Бу йўналишдаги амалий ҳамкорлигимизни кенгайтириш мақсадида қуйидаги аниқ таклифларга эътиборингизни қаратмоқчиман. Фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш мақсадида Ташкилотимизнинг тизимли ҳамкорлик платформасини ташкил этиш ташаббусини илгари сураман. Бу платформа доирасида аниқ механизмларни жорий этиш ва муҳим чоралар кўришни кечиктириб бўлмайдиган вазифа, деб ҳисоблайман”, деди президент.

Билдирилишича, ташкилот доирасида табиий офатлар ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган кўп томонлама битимни тезроқ ишлаб чиқиш долзарб аҳамиятга эга. Бу борада Туркия томони тақдим этган фуқаролар муҳофазаси бўйича тизим яратиш ҳақидаги ҳужжат лойиҳаси қўллаб-қувватланди.

Бундан ташқари, фавқулодда вазиятлар бўйича вазирликлар ўртасидаги шериклик алоқаларини кескин фаоллаштириш лозимлиги айтилди. Уларнинг навбатдаги йиғилишида энг устувор йўналишлар бўйича қўшма ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиш кераклиги таъкидланди.

Асосий диққатни техник хавфсизлик талабларига қатъий эътибор қилиш ва жаҳоннинг энг илғор тажрибасини соҳага татбиқ этиш; аҳолининг доимий хабардорлигини ошириб бориш; қутқарув хизматлари мутахассисларининг малака ва тажрибасини ошириш; қўшма ўқув машқларини ўтказишга қаратиш лозимлиги айтилди.

“Бундай кутилмаган ва оғир синовли пайтларда ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни бартараф этишда яқиндан кўмак кўрсатиш механизмларини жорий этиш мақсадга мувофиқдир. Сўз озиқ-овқат маҳсулотлари ва қурилиш молларини тўсиқсиз етказиб бериш, саноатни тиклашга қаратилган кооперация лойиҳаларини ишга тушириш ҳақида бормоқда. Албатта, бугун расман таъсис этилаётган Туркий инвестиция фондининг илк молиявий ресурсларини ҳам ушбу лойиҳаларга жалб этиш мумкин, деб ҳисоблаймиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

Қайд этилишича, илмий ва технологик соҳаларда эришилган ютуқларга қарамасдан, зилзилалар, сел ва сув тошқинлари, ўрмон ёнғинлари, бўронларни олдиндан аниқлаш ва эрта огоҳлантириш ҳамон долзарб вазифа бўлиб қолмоқда. Бу жараёнларни чуқур ўрганиш, соҳага илмий ва технологик янгиликларни кенг жорий этиш катта ижобий самара бериши аниқлиги кўрсатиб ўтилди. Шулардан келиб чиқиб, ташкилот доирасида Табиий офатлар мониторинги ва таҳлили марказини тузиш ҳамда уни Тошкентда жойлаштириш бўйича ташаббус илгари сурилди.

Шунингдек, Туркий давлатлар ташкилотининг ихтисослашган халқаро тузилмалар билан амалий ҳамкорлигини кучайтириш лозимлиги таъкидланди. Табиий офатлар хавфини камайтириш глобал жамғармаси, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Табиий офатларни камайтириш бўйича халқаро стратегияси котибияти, Фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиш марказий жамғармаси каби халқаро тузилмалар билан яқин алоқаларни ўрнатиш бўйича ташкилот котибияти алоҳида шуғулланса, мақсадга мувофиқ бўлиши билдирилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти