Англия: 0:2 ҳисоби 5:2 га ўзгартирилди

«Манчестер Сити» — «Кристал Пэлас» 5:2
Голлар: Де Брюйне 33, Мармуш 36, Ковачич 47, Макейти 56, О'Райли 79 — Эзе 8, Ричардс 21.
«Манчестер Сити»: Эдерсон (Ортега, 71), Люис, Диаш, Гвардиол, О’Райли, Гонсалес, Ковачич (Грилиш, 87), Гундўған, Де Брюйне (Доку, 87), Макейти (Савинио, 82), Мармуш (Бобб, 82).
«Кристал Пэлас»: Ҳендерсон, Ричардс, Лакруа (Клайн, 63), Лерма, Мунйос, Уортон (Девэнни, 80), Камада, Митчелл (Чилвелл, 63), Сарр, Эзе (Франча, 80), Матета (Ҳьюз, 46).
Огоҳлантиришлар: Камада 31, Гонсалес 40, Лакруа 54, Макейти 68, Лерма 90+4.

Гвардиола Гвардиол аввалига марказий ҳимоячи бўлганини эслаб қолгач, у ва Диашдан иборат жуфтликни туширмоқда, хорватиялик ҳимоячининг ўрнига чап қанотда О’Райли ҳаракатланмоқда, Абдуқодир Ҳусанов эса захирада қолмоқда.

«Кристал Пэлас» 21-дақиқагача икки гол уриши «Манчестер Сити» мухлисларини шок ҳолатига туширди. Эзе (ҳисоб 0:2 ҳолатида унинг яна бир голи офсайд туфайли ҳисобга олинмади) ва Ричардснинг муваффақиятли ҳужумлари оралиғида мезбонлар пеналти талаб қилишди: Гвардиола бурчак зарбасидан кейин Мармушга қўполлик ишлатилган деб ҳисоблаб, норозилик билдирди. Аммо де Брюйне камбэк учун пеналтига ҳожат қолдирмади. «Этиҳад» билан хайрлашаётган белгиялик футболчи жарима зарбасини айёрона тарзда ижро этиб, Ҳендерсонни доғда қолдирди.

Кевиннинг бу ижроси ўйинни 180 даражага ўзгартириб юборди. «Кристал Пэлас» очиқчасига сочилиб кетди, аввалига Макэйти меҳмонларни кечирганди, аммо Мармуш ўзига келиб қолган тўпни куч билан дарвоза тўрига йўналтирди. Бу ҳужумда ҳам де Брюйне муҳим ролни ўйнади: у тўпни Гундўғанга ташлаб бергач, унинг муваффақиятсиз зарбаси голли узатмага айланиб кетди. Лондонликлар танаффусгача чидаб беришди, аммо иккинчи бўлим бошида О'Райли ўз қанотидан жарима майдонига ёриб кириб, тўпни марказга оширди, ундан тўпни қабул қилиб олган де Брюйне эса янада қулайроқ вазиятда турган Ковачичга голли узатма берди.

Шанба кунги шоуни Эдерсон давом эттириб, Макэйтини рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқариб юборди ва АПЛ тарихидаги энг сермаҳсул посбон (7 голли узатма)га айланди. Аммо бу ўйин ҳам «шаҳарликлар» учун муаммосиз кечмади ва бразилиялик посбон йўқ жойда жароҳат олиб, майдонни тарк этди.