Украина ҳудудларига зарбалар ва Бахмутга келган Зеленский. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 392-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 22 мартга ўтар кечаси Россия Украинага Эрон дронлари билан ҳужум қилди. Киев областида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 20 дан ортиқ киши яраланган.
- 22 март куни кундузи Запорижжя шаҳридаги кўп қаватли уйга икки ракета келиб урилди. Тинч аҳоли вакилларидан бири киши ҳалок бўлиб, 34 киши жабрланган.
- Жаҳон банк ҳарбий ҳаракатлардан кейин Украинани тиклашга кетадиган харажатларни қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқди. Энди бу миқдор 411 миллиард долларни ташкил этмоқда. 2022 йил сентябрида тиклаш харажатлари 349 миллиард долларга баҳоланган эди.
- Володимир Зеленский Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги ва Харкив области ҳудудидаги позицияларига ташриф буюрди. У Украина қўмондонлиги ҳисоботини тинглади ва ҳарбийларга мукофотлар топширди.
- Россия судлари уруш бошланганидан бери сўроқсиз ҳарбий хизмат жойини ташлаб кетиш, буйруқларни бажармаслик, дезертирлик ва сафарбарлик даврида қатъийлаштирилган бошқа моддалар бўйича 247 та ишда ҳукм чиқарган.
Куннинг асосий воқеаси. Киев области ва Запорижжяга зарбалар
22 мартга ўтар кечаси Россия қўшини Украина ҳудуди бўйлаб Эрон ишлаб чиқарган «Shahed-136» дронлари орқали ёппасига ҳужум уюштирди. Киев областида тўққиз киши ҳалок бўлиб, 20 дан ортиқ киши яраланган. Фуқаролик объекти шикастланган — бу айнан қандай бино бўлганига аниқлик киритилмаган.
22 март куни кундузи Украина назоратидаги Запорижжя шаҳрида россияликларнинг икки ракетаси тўққиз қаватли уйга келиб урилди. 34 киши тан жароҳати олган, уларнинг 29 нафари шифохонага ётқизилган. Бир киши шифохонада вафот этган.
Володимир Зеленскийнинг Донецк ва Харкив областларига ташрифи
Украина президенти Володимир Зеленский Украина қуролли кучларининг Бахмут йўналишидаги позициясига, шунингдек Харкив областига ташриф буюрди. У Украина қўмондонлигининг фронтдаги оператив вазият ва ҳарбий ҳаракатлар бориши тўғрисидаги ҳисоботини тинглади, шунингдек ҳарбийларни тақдирлади.
Бундан ташқари, президент украиналик ярадор аскарлар даволанаётган ҳарбий ҳоспиталда бўлди. Бу ерда ҳам у ҳарбий хизматчиларни орденлар билан тақдирлади ва уларга профессионаллик учун миннатдорчилик билдирди.
Бахмут атрофидаги жанглар
Россия қўшини Бахмутга юриш суръатларини пасайтирди — бу ҳақда Америкадаги Урушларни ўрганиш институти (ISW), Буюк Британия мудофаа вазирлиги ҳамда Украина қуролли кучлари қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирский маълум қилган. ISW ва британ разведкаси қайд этишича, РФ армияси бошқа йўналишларда, хусусан Донекц яқинида Украина назоратида қолаётган Авдийивка шаҳрига юришни фаоллаштирмоқда. Сирскийнинг ҳисоблашича, Россия қўшини «базўр нафас олмоқда» ва Украина қуролли кучлари «тез орада бу имкониятдан фойдаланади, худди ўз вақтида Киев, Харкив, Балаклия ва Купянскда бўлгани каби».РФ мудофаа вазирлиги Бахмут йўналишидаги вазият юзасидан изоҳ бермади.
Қуйида Украина армиясининг олдинги чизиқдаги позициялари акс этган суратлар.
Донбассдаги фронт чизиғида ярадор украин аскарлар
Мавзуга оид
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
17:41 / 26.11.2024
«Путин доим ҳужумга тайёр, Трамп – табиатан девелопер». Меркелнинг мемуаридан парчалар
13:20 / 26.11.2024