Ўзбекистон | 07:19 / 27.03.2023
27811
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 21 ёшли йигит Malibu-2'да ЙТҲга учради

Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат бўйича расмий маълумот тақдим этди.

Видеодан кадр

2023 йил 26 март куни соат тахминан 21:00 ларда Шота Руставели кўчаси Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди қаршисида 2002 йилда туғилган А.Ш бошқарувидаги Malibu-2 русумли автомашинани бошқариб кетаётиб рул бошқарувини йўқотиб, йўл четидаги тўсиққа урилган

Malibu-2 русумли автомашина йўловчиси, 2006 йилда туғилган А.А.га шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид