Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада судланувчи суд биносидан қочиб кетди
5 ойдан бери тергов ҳибсхонасида сақланаётган судланувчи жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судига келтирилганида хожатхонага чиқиб келиш баҳонасида суд биноси деворидан ошиб ўтиб, аҳоли яшаш жойига яширинган.
Kun.uz манбасининг маълум қилишича, жорий йил 7 апрель куни Қўштепа туманида яшовчи 29 ёшли судланувчи конвойда жиноят ишлари бўйича Бувайда туман судига келтирилган. У Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми билан айбли деб топилиб, 2022 йилнинг 7 ноябрь кунидан бери тергов ҳибсхонасида сақланаётган бўлган.
Суд биносига келтирилган судланувчи хожатхонага чиқиб келишни сўраган. Эътиборсиз қолдирилганидан фойдаланиб, суд ҳовлисидаги деворидан бошқа томонга сакраб ўтган ҳамда аҳоли яшаш жойига яширинган. У девордан нарвон орқали ошиб ўтган. Нарвонга чиқаётганида конвой ходимлари кўриб қолишган ва югуриб келиб, кийимидан ушлашган. Бироқ судланувчи кийимларини ечиб ташлаб, қочишга улгурган.
У бир неча соатлик қидирувлардан сўнг суд биносига яқин бўлган хонадонлардан бирининг томида яшириниб ўтирганида ушланган.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026