Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Beeline Uzbekistan талабалар амалиёти дастурининг 15-мавсумини ишга туширади
Ўзбекистонда Bee Generation узоқ муддатли лойиҳасининг юбилей мавсуми бошланди. Республика олий ўқув юртлари талабалари нафақат ҳақиқий касбий тажрибага эга бўлиш, балки мамлакатимиз телекоммуникация соҳасида етакчи бўлган халқаро компанияда ишлаш имкониятига эга.
Bee Generation лойиҳасига аъзо бўлиш учун beeline.uz/en/vacancies/internship ҳаволаси орқали кириб, тегишли таълим йўналишини танлаб, онлайн ариза тўлдириш керак. Шундан сўнг компания вакиллари номзод билан боғланиб, уни суҳбатга таклиф қилишади. Унинг натижаларига кўра амалиётчиларнинг якуний рўйхати аниқланади.
Лойиҳа давомида ёшлар ҳақиқий бизнес масалаларни ҳал қилишлари, Beeline Uzbekistan корпоратив маданияти билан танишишлари, тадбирлар ва профессионал семинарларда қатнашишлари, Beeline Uzbekistan аъзоси бўлган VEON компаниялар гуруҳи мавжуд мамлакатлар даражасида профессионал танишлар тармоғини кенгайтириш ва мустаҳкамлашлари мумкин бўлади. Ҳар бир тингловчининг шахсий ривожланиш дастурини ишлаб чиқадиган ва компанияга кўникишга ёрдам берадиган шахсий мураббийи бўлади. Мослашувчан жадвал амалиётчига стажировкани университетда ўқиш билан бирлаштиришга имкон беради.
“Ўн беш йилдан бери Beeline ёш истеъдодлар учун ўз эшикларини очиб, уларнинг касбга қадам қўйишига кўмаклашмоқда ва бу йўлда қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бу вақт мобайнида 300 га яқин талаба бизнеснинг нозик жиҳатларини ўрганди, уларнинг 40% дан ортиғи амалиёт давомида ва амалиётдан сўнг Beeline’да ишга жойлаштирилди. Bee Generation – муваффақиятли карьерани бошлаш учун ҳақиқий имкониятдир”, – дейди Beeline Uzbekistan’нинг ходимлар билан ишлаш ва ташкилий ривожланиш бўйича директори София Гайнутдинова.
Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.
VEON 7 мамлакатда 200 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.
Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 1,9 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.
Сайт: beeline.uz
Facebook: fb.com/beeline.uz
Instagram: @beeline_uzbekistan
Теlegram: t.me/beelineuzbekistan
Тwitter: twitter.com/beeline_uz
LinkedIn: linkedin.com/company/beeline-uzbekistan/
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
15:00 / 27.01.2026
VEON Beeline Uzbekistan’нинг янги Тармоқ мониторинги ва бошқарув марказини тақдим этди ва BuildX’ни ишга туширди
11:00 / 16.09.2025
Beeline Uzbekistan Ookla томонидан мобил қурилмадан видео томоша қилиш бўйича энг яхши оператор деб тан олинди
11:00 / 10.09.2025
Beeline Uzbekistan Opensignal томонидан мамлакатнинг энг тезкор мобил интернети ва энг барқарор тармоғи деб топилди
15:00 / 12.08.2025