Жаҳон | 16:29 / 19.04.2023
3451
2 дақиқада ўқилади

Украинадан импорт: ЕИ фермерларга ёрдам учун 100 млн евро ажратади

Фото: Picture Alliance

Европа Иттифоқи украин ғалласи импорти ҳажми ошишидан жабр кўрган Украина билан чегарадош мамлакатлар фермерларини қўллаб-қувватлаш учун 100 миллион евро ажратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Еврокомиссия вакили маълум қилди, дея хабар беради Reuters. 

Гап, хусусан, Украинадан келтирилган буғдой, маккажўхори, кунгабоқар уруғлари ҳақида кетмоқда. 

Аввалроқ Болгария транзитдан ташқари Украина озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишни вақтинча тақиқлаганди. Бу ҳақда ҳукумат йиғилишида бош вазир в.б. Гилиб Донев маълум қилди.

У бу қадам сабабини «ўтган йил давомида мамлакатда сезиларли миқдорда озиқ-овқат қолиб кетгани ва озиқ-овқат таъминоти занжирини бузгани» билан изоҳлади. 

«Агар тенденция давом этса ёки кучайса, Болгария бизнеси учун оқибатлари ниҳоятда оғир бўлиши мумкин. Биз бу миллий чорани кўришга мажбурмиз, чунки Европа расмийлари ҳали ҳам адекват чоралар устида ўйлашда давом этмоқда», - деди Донев.

Унинг таъкидлашича, София ҳамон Украина билан бирдамликда, лекин «Болгария қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларининг банкротлиги бунга ҳисса қўшмайди».

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид