Ўзбекистон | 07:33 / 16.05.2023
9501
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Амир Темур кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади

Янги электр узатиш тармоғини қуриш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида Миробод тумани Амир Темур кўчасининг бир қисми вақтинча ёпилади.

Тошкент шаҳар аҳолиси ва ижтимоий соҳа объектларининг электр таъминотини яхшилаш, ёз мавсумида истеъмолчиларни электр энергияси билан таъминлаш, тармоқлар юкламасини сақлаш ҳамда қувват узатишда захира яратиш мақсадида юқори кучланишли электр узатиш тармоқлари ва подстанциялари янгиланмоқда.

Миробод туманининг Амир Темур кўчаси бўйлаб янги 110 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини тортиш ишлари амалга оширилади.

Шу муносабат билан, 15 майдан то қурилиш ишлари якунлангунга қадар Амир Темур шоҳкўчасининг Нукус кўчаси билан кесишмасидан Амир Темур кўчаси бўйлаб Шаҳрисабз кўчаси кесишмасигача бўлган оралиқда йўлнинг бир тасмаси вақтинча ёпилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид