18:50 / 30.05.2023
7142

Куала-Лумпур ва Тошкент ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин

Batik Air авиакомпанияси октябрь ойидан бошлаб Куала-Лумпур (Малайзия) ва Тошкентни авиақатновлар билан боғлашни режалаштирмоқда.

Индонезиянинг Batik Air авиакомпанияси 2023 йил октябрь ойидан бошлаб, Куала-Лумпур (Малайзия) ва Тошкентни авиақатновлар билан боғлашни режалаштирмоқда.

Куала-Лумпур — Тошкент — Куала-Лумпур йўналиши бўйича мунтазам парвозлар ҳафтасига уч мартагача Boeing 737 MAX 8 самолётларида амалга оширилиши кўзда тутилган.

Бу ҳақда авиакомпания вакиллари Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси, Транспорт вазирлиги ва Самарқанд аэропорти бошқарув компанияси кўмагида, Uzbekistan Airports билан ўтказилган музокаралар чоғида маълум қилишди.

Batik Air — бош қароргоҳи Жакартада жойлашган Индонезия авиакомпанияси бўлиб, Индонезияда мунтазам йўловчи рейсларини амалга оширади. Компания Lion Air лоукостер авиакомпаниясининг шуъба корхонаси ҳисобланади.

Top