Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада мушукни тириклай ёқиб юборганларга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Аввалроқ, уч нафар шахсга мушукни тириклайин ёқиб юборгани учун жарима жазоси қўлланган эди. Ушбу ҳукм прокуратура протести билан бекор қилинди.
Фарғонада мушукни тирик ҳолда ёқиб юборган уч нафар шахсга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Бу ҳақда Олий суд хабар берди.
Аввалроқ, уларга нисбатан ички ишлар органлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг111-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари (990 минг сўм) миқдорида жарима жазоси тайинланган эди. Аммо Фарғона вилояти, Қувасой шаҳри прокуратураси протести билан бу қарор бекор қилиниб, ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 2-қисми ва 189-1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан расмийлаштирилган маъмурий баённома мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судига юборилди.
21 июнь куни очиқ суд мажлисида бу иш кўриб чиқилди ва М.А. (1983 йилда туғилган) 7 сутка, Аз.А. (1995 йилда туғилган) 5 сутка ва Ас.А. (2005 йилда туғилган) 3 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Қайд қилинишича, қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақли.
Мавзуга оид
17:51 / 12.06.2026
Ходимларни мажбурий меҳнатга жалб қилган Қарши ҳокими ўринбосари жазоланди
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026