Жаҳон | 15:09 / 04.07.2023
14780
5 дақиқада ўқилади

Сумида зарбага учраган уй ва Бахмут атрофидаги жанглар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 495-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • «Бизга ёрдамингиз керак. Тез орада фронтдаги навбатдаги ғалабаларимизни кўрасиз». Пригожин Беларусга «кетганидан» кейин биринчи марта аудиомурожаат қилди.
  • «Провокация қўшинлар гуруҳлари ҳаракатларига таъсир қилмади». Шойгу илк бор Пригожиннинг қуролли исёни ҳақида фикр билдирди.
  • Ҳаагада Россиянинг Украинадаги жиноятларини тергов қилувчи халқаро марказ очилди. Бу махсус трибунал яратиш йўлидаги биринчи қадам экани айтилмоқда. 
  • Латвия россияликларга чекланган виза беришни қайта тиклади. Виза бериш Пригожин исёнидан кейин тўлиқ тўхтатиб қўйилганди.
  • Россияликлар дрони Сумидаги беш қаватли уйга зарба берди. Икки киши ҳалок бўлган.
  • Украина мудофаа вазирлиги мамлакат қуролли кучлари бир ҳафта ичида 37 квадрат километр ҳудудни озод этгани ҳақида хабар берди.
  • FT: Евроиттифоқ Россия ғалла келишувини узайтириши учун «Россельхозбанк»нинг шуъба компаниясини SWIFT’га улаши мумкин.
  • Украиналик ёзувчи Виктория Амелина вафот этди. У Краматорскка ракета зарбаси оқибатида оғир жароҳатланганди.

Кун кадри. Отишма остидаги украин аскарлари

Запорижжя областида россияликлар танки зарбаси вақтида бошпанада жон сақлаётган украин аскарлари
Libkos / AP / Scanpix / LETA

Куннинг асосий воқеаси. Суми бўйлаб зарба

3 июл куни Украина шимоли-шарқидаги Суми шаҳрига россияликларнинг тўртта Shahed-136 дрони билан ҳужум қилинди — натижада икки киши ҳалок бўлиб, яна 19 киши яраланган. Суми области ҳарбий маъмурияти шу куни кечқурун яраланганларнинг тўрт нафари ҳамон шифохонада қолаётгани, улардан иккиси оғир аҳволда жонлантириш бўлимига жойлаштирилганини маълум қилди. Жабрланганлардан бири — беш ёшли болакай.

Шаҳар ўққа тутилиши юзасидан Украина президенти Володимир Зеленский муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, Украинага бутун мамлакат осмонини ҳимоя қилиш учун сифатли ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етишмаяпти: «Душман бундан фойдаланмоқда, худди бугун бўлгани каби — эронликлар дронлари билан Суми шаҳрига навбатдаги террорчилик зарбаси амалга оширилди, хусусан турар жойларга, шунингдек Украина хавфсизлик хизмати биносига». Зеленский қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган, шунингдек мамлакат ҳукумати Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини кучайтириш учун «имкон доирасидаги ва ундан ташқаридаги барча ишни қилиши»ни айтган.

Сумида Shahed-136 дрони келиб урилган беш қаватли уй
ДСНС Украины / Reuters / Scanpix / LETA
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Россия ҳужуми оқибатида шикастланган кўп қаватли уйда яшовчилар
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA

Запорижжя ўққа тутилиши оқибатлари 

Запорижжя областида Кушугум посёлкасида яшовчилар вайрон бўлган уй ҳовлисида. Тунги зарбалар вақтида бу ерга россияликлар снаряди келиб тушиб, улкан ўра ҳосил қилган. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақида маълумот берилмаган.
Dmytro Smoliyenko / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги жанглар 

Донецк области Бахмут шаҳри атрофидаги фронт чизиғида кўтарилган тутун
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Украинанинг 3-штурм бригадаси ҳарбий хизматчиси россияликларнинг олдинги чизиқдаги позицияларини миномётдан ўққа тутмоқда
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Украинанинг 3-штурм бригадасининг Скарлетт ва Черкес лақабли ҳарбий хизматчилари Бахмут атрофидаги позиция бўйлаб ҳаракатланмоқда.
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Украинанинг 3-десант-штурм бригадаси ҳарбийси америкаликлар етказиб берган жанговар машинадан тушиб келмоқда.
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA

Харкив аҳолиси учун рақс терапия 

Харкив областининг Изюм шаҳрида ўсмирлар ва катта ёшли кишилар Украинанинг «Патриот» хайрия ташкилоти ўтказаётган рақс терапияси сеансида. Бу одамлар уруш туфайли руҳий жароҳат олган.
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид