Ўзбекистон | 18:35 / 06.07.2023
7293
1 дақиқада ўқилади

Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IТ-кластер ташкил этилади

«Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида IT-кластер фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. 

Фото: Unsplash

Унга кўра, ахборот-коммуникация технологиялари йўналишлари бўйича таълим бериш ва IT-хизматлар экспортига ихтисослаштирилган Қоракўл IТ-кластери ташкил этилади. 

Кластер доирасида қуйидагилар фаолиятини йўлга қўйилади:

- замонавий инфратузилма, лабораториялар ва илмий-тадқиқот марказларига эга университет;

- масофавий IT-хизматлар экспорти маркази;

- илмий-тадқиқот марказлари, ўқув лабораториялари ва стартап лойиҳаларни ривожлантириш инкубация маркази. 

Бунинг учун: 

1-босқичда 2023 йил 31 декабргача маъмурий бино, ўқув лабораторияси ва 5 600 ўринга мўлжалланган ўқув бинолари қурилади;

2-босқичда 2024 йил 1 сентябргача 1 300 ўринга мўлжалланган талабалар турар жойи, 15 ўринга мўлжалланган меҳмонхона, 100 ўринга мўлжалланган инкубация маркази, 200 ўринга мўлжалланган масофавий IT-хизматлар экспорти маркази, ошхона, очиқ ва ёпиқ турдаги спорт иншоотлари қурилади. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид