Урганч шаҳрининг собиқ ҳокими 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди
Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри ҳокими лавозимида ишлаган Шуҳрат Абдуллаев 3 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.
Олий суд хабарига кўра, 2023 йил 4 июль куни жиноят ишлари бўйича Хива туман судида судланувчи Ш.А.га (1967 йилда Хоразм вилоятида туғилган, муқаддам судланмаган, 2018-2020 йиллар мобайнида Урганч шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни тугаб, суд ҳукми эълон қилинди.
Эълон қилинган суд ҳукмига кўра Ш.А. Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси (ер бериш тартибини бузиш) 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди.
Унга 2 йилга муайян ҳуқуқдан, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида мансабдор ва моддий жавобгар шахс лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Ушбу қарордан норози тарафлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Хоразм вилоят судининг апелляция инстанциясига шикоят бериш ва протест билдиришга ҳақлилиги маълум қилинган.
- Шуҳрат Абдуллаев муқаддам Хоразм вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлган, 2018 йил охирида Урганч шаҳри ҳокими этиб тайинланганди.
- 2020 йил декабрида эса у лавозимидан озод этилганди, аммо у қўлга олингани ҳақида хабар берилмаганди.
«Хоразм Беклари» иши: Ҳокимлик тадбиркордан 5 миллиард сўмга яқин қарзини нега тўламаяпти?
Мавзуга оид
14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
17:20 / 17.12.2024
Хитойда катта миқдорда пора олишда айбланган партия мулозими қатл этилди
12:00 / 11.12.2024
Нетаняҳу коррупция бўйича иш юзасидан судда кўрсатма беришни бошлади
21:00 / 09.12.2024