Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш бўйича 5968 та ҳолат аниқланди
2390 та ҳолатда 642,6 гектар майдондаги қонунбузилишлар ихтиёрий бартараф этилган.
Фото: Shutterstock
Ўтган 6 ойда республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш бўйича 5968 та (2 236,3 гектар) ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Кадастр агентлиги маълумот берди:
Аниқланган ҳолатлар:
- қишлоқ хўжалиги ерларида – 1 961 гектар;
- аҳоли пунктлари ерларида – 144 гектар;
- саноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда – 14,2 гектар;
- табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерларда – 1,3 гектар;
- тарихий маданий аҳамиятга молик ерларда – 3,7 гектар;
- ўрмон фонди ерларида – 23,2 гектар;
- сув фонди ерларида 9,9 гектар ва захира ерларда 79,0 гектарни ташкил этади.
Агентлик органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида 2390 та ҳолатда 642,6 гектар майдондаги қонунбузилишларнинг ихтиёрий бартараф этилиши таъминланган.
Мавзуга оид
08:20 / 26.11.2025
Тошкент вилоятида 8,5 гектар ер учун 7,3 млн доллар талаб қилганлар қўлга олинди
07:45 / 25.11.2025
Дунёда энг унумдор ерлар қаерда? Янги харита эълон қилинди
14:55 / 05.11.2025
Қибрай: 54 минг долларлик “ер битими” тезкор тадбирда тўхтатилди
14:15 / 24.09.2025