Ўтган 6 ойда республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш бўйича 5968 та (2 236,3 гектар) ҳолат аниқланган. Бу ҳақда Кадастр агентлиги маълумот берди:

Аниқланган ҳолатлар:

  • қишлоқ хўжалиги ерларида – 1 961 гектар;
  • аҳоли пунктлари ерларида – 144 гектар;
  • саноат, транспорт, алоқа мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда – 14,2 гектар;
  • табиатни муҳофаза қилишга мўлжалланган ерларда – 1,3 гектар;
  • тарихий маданий аҳамиятга молик ерларда – 3,7 гектар;
  • ўрмон фонди ерларида – 23,2 гектар;
  • сув фонди ерларида 9,9 гектар ва захира ерларда 79,0 гектарни ташкил этади.

Агентлик органлари томонидан берилган ёзма кўрсатмалар асосида 2390 та ҳолатда 642,6 гектар майдондаги қонунбузилишларнинг ихтиёрий бартараф этилиши таъминланган.