Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда 4 киши жароҳат олди
Чилонзор туманида 3 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 29 июль куни соат 23:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шоҳкўчасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилган.
Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабарига кўра, 1995 йилда туғилган С.С. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина, 1990 йилда туғилган Н.Ш. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашина ва 2000 йилда туғилган В.Н. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.
ЙТҲ натижасида Lacetti русумли автомашина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчилари турли даражадаги тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026