Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Туркманистон» авиакомпанияси хавфсизлик сабабли Москвага парвозларни тўхтатди
Рейслар «Москва ҳаво ҳудудидаги ҳолат туфайли, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида» тўхтатилган.
Фото: Getty Images
«Туркманистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси 1 августдан бошлаб Ашхободдан Москвага парвозларни тўхтатди. Қарор парвозлар хавфсизлиги ва Москва ҳаво ҳудудидаги вазият билан изоҳланмоқда. Уларнинг қачон тикланиши номаълум.
Туркманистон пойтахтидан Россияга вақтинчалик парвозлар Қозон шаҳри орқали амалга оширилиши режалаштирилган.
«Москва ҳаво ҳудудидаги ҳолат туфайли, шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2023 йил 1 августдан бошлаб «Туркманистон ҳаво йўллари» Ашхобод-Москва-Ашхобод йўналишидаги барча рейсларни тўхтатди. Парвозлар Ашхобод-Қозон-Ашхобод йўналишида амалга оширилади», дейилади хабарда.
Туркманистондан Россияга рейслар «Туркманистон» ва S7 авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади. Самолётлар Ашхободдан Москва ва Қозонга учаётган эди.
1 августга ўтар кечаси Москвага дронлар ҳужуми уюштирилди. Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, ҳужумда 3 та учувчисиз аппарат ишлатилган. Шу сабабли, Москванинг Внуково аэропорти ярим соат давомида ёпиб қўйилди. Бу 24 июлдан бери Москвадаги нишонларга дронлар ёрдамида қилинган тўртинчи ҳужумдир.
Мавзуга оид
14:44 / 05.01.2026
Греция алоқа тизими носозлигидан кейин авиақатновларни қайта тиклади
18:22 / 29.12.2025
Туркманистонда «Дўзах дарвозаси» оловини ўчириш усули топилгани таъкидланмоқда
21:33 / 12.12.2025
Президентнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди
23:02 / 11.12.2025