Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва Норвегияни «нодўстона ҳаракатлар қилаётган давлатлар» рўйхатига киритди
Россия ҳукумати Норвегияни Россиянинг хориждаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналарига қарши «нодўстона ҳаракатлар содир этувчи» давлатлар рўйхатига киритди.
Ҳукумат веб-сайтида эълон қилинган тегишли буйруқда айтилишича, ушбу рўйхатга киритилган мамлакатлар Россиядаги дипломатик идораларга ходимларни ёллаш соҳасида чекловларга дуч келади.
Ўз навбатида, Норвегияда 27 кишилик чегара мавжуд.
Норвегия Россия миссияларига қарши «нодўстона ҳаракатлар қилаётган» давлатлар рўйхатига киритилган саккизинчи давлат бўлди. Илгари унинг таркибига АҚШ, Чехия, Греция, Дания, Словения, Хорватия ва Словакия кирган.
Шунчаки «дўст бўлмаган давлатлар»ни ўз ичига олган яна бир рўйхатга Норвегия 2022 йил 5 мартда, Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли бостириб кириши бошланганидан кўп ўтмай, бошқа 47 давлат қаторида киритилган эди.
Мавзуга оид
08:16 / 09.06.2026
Норвегия дунёдаги энг чуқур сувости туннелини қурмоқда
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
10:35 / 25.04.2026
Норвегияда болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
08:40 / 23.03.2026