19:04 / 07.08.2023
22644

Андижон вилояти ҳокими ёрдамчиси туманга ҳоким бўлди

Қўрғонтепа туманига янги ҳоким тайинланди. Туманнинг олдинги раҳбари президент йиғилишида ишдан олинганди.

Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги

Алишер Олимжонович Халилов Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Алишер Халилов 1984 йилда Қўрғонтепа туманининг Дардоқ қишлоғида туғилган. 2004 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини, 2014 йилда президент ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий мактабни тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида бир неча саноат корхоналарида раҳбарлик лавозимларида ишлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар Андижон вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозимида фаолият юритиб келган.

Қўрғонтепа туманига 2021 йил февралидан буён Элёрбек Набижонов раҳбарлик қилиб келаётганди. У 2023 йил июлида президент раислигидаги йиғилишда ўндан ортиқ туман ва шаҳар ҳокимлари қаторида ишдан олинганди.

Top