Тошкентда Malibu-2 уриб юборган пиёда вафот этди
Яккасарой туманида одам ўлими билан якун топган йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Жорий йилнинг 8 август куни соат 23:50 ларда Яккасарой тумани Кичик ҳалқа автомобил йўли кўчаси 1-уй қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси кузатилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2002 йилда туғилган Ш.Ғ. Malibu-2 русумли автомашинасини бошқариб кетаётиб, йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган пиёда, 1949 йилда туғилган М.Ҳ.ни уриб юборган.
ЙТҲ натижасида пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.
- Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати маълумотига кўра, 2022 йилда Ўзбекистонда 9902 та ЙТҲ рўй берган. Барча ҳодисаларнинг катта қисми – 44,9 фоизи – пиёдаларни уриб кетиш билан боғлиқ. Йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида жами 2356 киши ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
15:28 / 22.11.2024
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
16:02 / 20.11.2024