Одилбек Исоқов ҳам иқтисодиёт ва молия вазирлигига қайтди
У 2019-2023 йилларда молия вазири ўринбосари лавозимида ишлаганди.

Фото: Kun.uz
Одилбек Исоқов иқтисодиёт ва молия вазирининг давлат қарзи, халқаро рейтинглар билан ишлаш ҳамда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича консултант-маслаҳатчиси сифатида жалб этилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.
У Буюк Британиянинг Infrasia Capital компанияси бош директори ҳисобланади.
Одилбек Исоқов 1981 йилда туғилган, маълумоти олий, 1998-2000 йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида таҳсил олган. Одилбек Исоқов дунёнинг энг йирик банкларидан бири HSBC банкидаги 12 йиллик меҳнат фаолияти давомида Ривожланаётган мамлакатлар билан ишлаш бўйича инвестиция банкири сифатида тажриба орттирган. 2016 йил март ойидан HSBC инвестиция банки ривожланаётган мамлакатлар учун жаҳон молия бозорларида қимматли қоғозлар чиқаришни ташкил этиш бошқармаси директори (Лондон, Буюк Британия) лавозимида ишлаган.
У 2019 йил мартида молия вазири (ҳозирги иқтисодиёт ва молия вазирлиги) ўринбосари бўлган, 2023 йил февралида вазирликдаги ўзгаришлар доирасида бошқа бир неча ўринбосарлар (Омонулло Насриддинхўжаев, Жамшид Абруев ва Аҳадбек Ҳайдаров) билан биргаликда лавозимини тарк этганди. Ўшанда вазирлик солиқ қўмитаси билан қўшиб юборилиб, қўмита раиси Шерзод Қудбиев вазирликка раҳбар бўлган, бунгача вазирликни бошқариб келган Жамшид Қўчқоров бош вазир ўринбосарлигига тайинланганди
2023 йил августида эса барчаси жойига қайтарилди - Қудбиев солиқ қўмитаси раислигига, Жамшид Қўчқоров иқтисодиёт ва молия вазирлиги раҳбарлигига. Шунингдек, Аҳадбек Ҳайдаров вазир ўринбосарлиги лавозимига қайтганди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00
-
Японияда ходимлари иссиқдан қийналаётган компанияларни жаримага тортиш бошланди
Жаҳон | 19:23
-
Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди
Жамият | 19:00
-
Стармер Буюк Британия «урушга тайёргарлик» режимига ўтаётганини эълон қилди
Жаҳон | 18:41
Мавзуга оид

15:25
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025