Жаҳон | 11:10 / 06.09.2023
6555
1 дақиқада ўқилади

Британия «Вагнер»ни террорчилик ташкилоти деб эълон қилади

Британия Ички ишлар вазирлиги раҳбарининг фикрича, Украина ва Африкадаги хусусий ҳарбий компания фаолияти «глобал хавфсизликка таҳдид» яратади.

Фото: Reuters

Британия ҳукумати «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК)ни террорчи ташкилотлар рўйхатига киритиш ниятида. Бу ҳақда сешанба куни Британия ички ишлар вазири Суэлла Браверман маълум қилди, дея хабар беради BBC корпорацияси.

Идора раҳбари «Вагнер» «шафқатсиз ва бузғунчи ҳарбий қурол» экани, Украина ва Африкадаги фаолияти эса «глобал хавфсизликка таҳдид» келтириб чиқараётганини маълум қилган.

«Вагнер»нинг беқарорлаштирувчи фаолияти фақат сиёсий мақсадларга хизмат қилишда давом этмоқда. Улар террорчилар, оддий ва содда нарса - бу тақиқ ҳақидаги буйруқ Британия қонунчилигида буни аниқ кўрсатиб турибди», дея таъкидлаб ўтди Браверман.

Британия парламентига тақдим этиладиган қарор лойиҳаси ХҲК активларини террорчилар мулки сифатида таснифлаш ва мусодара қилиш имконини беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид