Германия Ойни ўрганиш бўйича «Артемида» дастурига қўшилди
Германиянинг АҚШдаги элчихонасида халқаро космик дастурга қўшилиш бўйича келишув имзоланди. Ҳозирда 29 давлат Ой ва Марсни тадқиқ қилиш дастурида иштирок этмоқда.
Ой ва Марсни тадқиқ қилишда фаолроқ иштирок этишга интилаётган Германия Американинг NASA космик агентлиги бошчилигидаги халқаро «Артемида» дастурига қўшилди. Германия авиация ва космонавтика маркази (DLR) бош директори Валтер Пелцер тегишли келишувларга ўз имзосини қўйди. Маросим Германиянинг Вашингтондаги элчихонасида 14 сентябр куни кечқурун бўлиб ўтди.
Ҳужжатнинг имзоланиши муносабати билан DLR Германия «коинот тарихидаги муҳим давр»нинг бир қисми бўлишни хоҳлашини таъкидлади. «Артемида» келишуви фуқаролик фазосини тадқиқ қилиш, кометалар, астероидлар, Ой ва Марсдан тинч мақсадларда фойдаланишда ҳамкорлик тамойилларини белгилайди. Германия дастурга қўшилиши билан «Артемида» энди 29 давлатни ўз ичига олади.
Германиянинг «Артемида» дастурига қўшадиган ҳиссаси
Вашингтонда шартномани имзолаш маросимида Германия ҳукуматининг космик тадқиқотлар бўйича координатори Анна Кристманн, Германиянинг АҚШдаги элчиси Андреас Михаэлис ва NASA раҳбари Билл Нелсон ҳам иштирок этди. DLR раҳбари Пелцер Германия ва Қўшма Штатлар узоқ вақтдан бери космик тадқиқотлар бўйича муваффақиятли ҳамкорлар бўлиб келганини таъкидлади. Мисол учун, немис компаниялари аллақачон Ойга янги қўнишга тайёргарлик кўришда марказий рол ўйнамоқда.
Пелцернинг сўзларига кўра, «Германиянинг «Артемида» келишувларини имзолаши космик тадқиқотлар дастурини амалга ошириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга янги туртки беради». «Артемида» келишувлари Германияда ва охир-оқибат бутун Европада саноат ва тадқиқотлар учун кўплаб янги имкониятлар очади», деди у.
Ўз навбатида, NASA директори Нелсон «Артемида» иштирокчилари орасида Германияни қутлаб, у узоқ вақтдан бери «NASA’нинг энг яқин ва самарали халқаро ҳамкорларидан бири бўлиб келганини таъкидлади».
Тавсия этамиз
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Туркияда меҳмонхонада содир бўлган ёнғин қурбонлари сони 76 кишига етди
Жаҳон | 12:06
-
Трамп: АҚШ сунъий интеллектни ривожланишига 500 млрд долларгача сармоя киритади
Жаҳон | 12:00
-
“Пулни саватга қўй ва кетавер” – ИИБ ходимлари Регистонга борган сайёҳдан 50 минг сўм сўради
Ўзбекистон | 11:52
-
Трамп Европа Иттифоқи ва Хитойга янги божлар билан таҳдид қилмоқда
Жаҳон | 11:15
Мавзуга оид
11:54 / 17.12.2024
Германияда mpox вирусининг хавфли штамми билан касалланганлар аниқланди
21:27 / 16.12.2024
Бундестаг Олаф Шолцнинг сўровига биноан унинг ҳукуматига ишончсизлик вотуми эълон қилди
16:14 / 14.12.2024
ОАВ: Германия узра РФ ҳарбий дронлари учиб ўтган бўлиши мумкин
15:21 / 14.12.2024