Жаҳон | 10:12 / 27.09.2023
4439
1 дақиқада ўқилади

Исроил туризм вазири биринчи марта Саудия Арабистонига борди

Хаим Кац Саудия Арабистонига расман эълон қилинган ташриф билан борган Исроилнинг биринчи вазири бўлди.

Фото: Anadolu Agency

Исроил туризм вазири Хаим Кац Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) йиғилишида иштирок этиш учун Саудия Арабистонига борди

Кац расман эълон қилинган ташриф билан Саудия Арабистонига йўл олган Исроилнинг биринчи вазири бўлди. 

Исроил Туризм вазирлигининг қайд этишича, икки кунлик ташриф давомида Кац Яқин Шарқ мамлакатлари расмийлари билан учрашувлар ўтказади. 

Бундан олдин Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу Исроил ва Саудия Арабистони «тарихий тинчлик» ёқасида эканини айтганди.

Унинг сўзларига кўра, икки давлат муносабатларни нормаллаштиришга яқинлашмоқда, бу «минтақа учун тинчлик ва фаровонликнинг янги даврини бошлаб берадиган улкан ютуқ» бўлади. 

Мавзуга оид