Ўзбекистон | 22:10 / 29.09.2023
15989
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон халқаро ислом академиясига ректор тайинланди 

Уйғун Ғафуров ушбу лавозимда иш бошлайди. 

Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига асосан, Ғафуров Уйғун Тўлқинович Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори лавозимига тайинланди. 

Қайд қилинишича, Уйғун Ғафуров бундан аввал Тошкент ислом институти ректори, шу кунга қадар Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. У тарих фанлари бўйича фалсафа доктори ҳисобланади. 

Шу пайтгача, президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Муродович Комилов бир вақтда Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори вазифасини бажариб келаётган эди. 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид