Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Мўғулистон тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўймоқчи
Томонлар, шунингдек, автомобилларда юк ташиш ҳажмини оширишга келишиб олди.
Фото: Montsame Agency
Ўзбекистон ва Мўғулистон ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувни янгилаш ниятида, деб хабар бермоқда Montsame Agency.
17 ноябр куни Ўзбекистоннинг Хитойдаги ва ўриндошлик асосида Мўғулистондаги элчиси Фарҳод Орзиев Мўғулистон Транспорт вазирлиги раҳбари Сандангийн Бямбацогт билан мамлакатлар ўртасида ҳаво қатновлари сонини кўпайтириш имконини берадиган ҳаво қатнови бўйича шартнома тузиш масаласини муҳокама қилди. У транзит рейслари ва ўзбек мева-сабзавотларини ташиш ҳажмини оширишни ҳам назарда тутади.
Мўғулистон расмийсининг айтишича, томонлар тез орада автомобил транспортида ташувлар бўйича келишув тузади.
Келишув туфайли Европадан товарлар Ўзбекистон ва Мўғулистон орқали Хитойга, Мўғулистон ва Хитойдан эса Ўзбекистон орқали Европа, Эрон, Покистон ва Ҳинд океани портларига етказиб берилади.
Бундан ташқари, Ўзбекистон элчиси икки давлат Мўғулистондан мева-сабзавот, шунингдек, гўшт, жун ва кашемир маҳсулотларини етказиб бериш орқали ўзаро савдо ҳажмини ошириши мумкинлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
08:54 / 31.03.2026
Тошкент ва Шанҳай ўртасида янги авиақатнов йўлга қўйилди
18:55 / 26.03.2026
Тошкент-Маскат йўналишида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади
21:23 / 10.03.2026
Умра сафарлари қайта йўлга қўйилмоқда
10:06 / 09.03.2026