«Бахти Ташкентский» қўлга олинди
Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари Тошкент шаҳрида «Бахти Ташкентский» лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев ва бошқа шахсларни қўлга олди. Бу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли билан пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган.
Тошкентда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан «Бахти Ташкентский» ва «Бахти Янгиабадский» лақаблари билан танилган 52 ёшли Бахтиёр Зафарович Қудратуллаев қўлга олинди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
У Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми (жуда кўп миқдорда товламачилик), 276-модда 2-қисми (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Бундан ташқари, Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми (ўта йирик миқдорда товламачилик) билан гумон қилинаётган 43 ёшли Дилшод Тўлқинович Шарипов ва 51 ёшли Анвар Боборажабович Мирзохонов ҳам қўлга олинди.
Ушбу шахслар таҳдид ва куч ишлатиш йўли орқали пул маблағларини қонунга хилоф равишда қўлга киритиш билан шуғулланган.
Жиноят иши доирасида гумон қилинувчи Бахтиёр Қудратуллаев, Анвар Мирзохонов ва Дилшод Шарипов процессуал тартибда ушланган. Тергов давом этмоқда.
«Ҳурматли фуқаролар, агар сиз ушбу шахслардан ёки гуруҳ аъзоларидан жабр кўрган бўлсангиз ёки ушбу шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатлари бўйича маълумотларга эга бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББнинг 71-206-45-69, 71-206-49-46 ёки 102 рақамларига ёхуд 99-370-73-94 телеграм рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади», дейилади ИИББ баёнотида.
- 2 декабр куни Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан «кўча боллари» ва жиноий гуруҳларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича кенг кўламли рейдлар ўтказилаётгани ҳақида хабар берганди. Тезкор чора-тадбирлар пойтахтда жиноятчилик билан боғлиқ вазиятни яхшилашга қаратилгани қайд этилган.
- Кўп ўтмай Тошкент шаҳрида «Саидазиз медгородок» лақаби билан танилган шахс қўлга олингани маълум бўлди. У атрофига жисмонан бақувват шахсларни тўплаб, қарздорлик ва бошқа муаммоларни қонунни четлаб ўтган ҳолда ҳал қилиб бериш билан шуғулланган.
Мавзуга оид
16:48 / 17.11.2024
Италиялик тадбиркор ўғирлаб кетилишини уюштирган ўзбекистонлик қўлга олинди
22:22 / 16.11.2024
Хитойда имтиҳондан ўта олмаган талаба оммавий қирғин уюштирди
17:25 / 11.11.2024
Қозоғистонда хотинкуш Бишимбаев колониядан қочиб кетгани рад этилди
17:11 / 24.10.2024